Jahon

Душанба куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида қор ёғади

Душанба куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида қор ёғади

11 декабрь, душанба куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда, деб хабар берди “Ўзгидромет”.

Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёмғир ёки қор ёғмайди.

12 декабрь куни Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -5…-10, кундузи -3…-8 даражагача пасаяди.

13 декабрь куни синоптиклар кечаси -8…-13°, кундузи -3…-8° бўлишини тахмин қилмоқда.