Яҳудий давлати Фаластиннинг ҲАМАС радикал ҳаракатини бутунлай йўқ қилмагунча, Қўшма Штатлар Исроилга ҳарбий ёрдам кўрсатишда давом этади, деб ваъда берди мамлакат президенти Жо Байден.
“Биз эҳтиёт бўлишимиз керак, улар эса эҳтиёт бўлишлари керак. Бутун дунёда жамоатчилик фикри бир кечада ўзгариши мумкин, биз бунга йўл қўя олмаймиз”, — деди Америка етакчиси.
Байденнинг айтишича, Вашингтон Ғазода гаровга олинганларни озод қилиш ва «бегуноҳ фаластинлик тинч аҳолига» имкон қадар кўпроқ инсонпарварлик ёрдами жўнатиш учун ҳаракат қилишда давом этади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!