Ўзбекистонда картошканинг улгуржи нархи сўнгги уч ойда кўтарилгани йўқ – бир килограмми 3 минг сўм, деб хабар берди EastFruit портали.
Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 25 фоизга кам. 2021 йилга нисбатан – 14% кам.
EastFruit картошка нархининг барқарорлиги унинг мамлакатимизга фаол етказиб берилиши билан боғлиқ, деб ҳисоблайди. Унинг Ўзбекистон Республикасига асосий экспортчилари Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Россия Федерацияси ва бошқа давлатлардир.
2023 йилнинг январ-июн ойлари якунларига кўра, Ўзбекистонда 1,7 миллион тонна картошка етиштирилди. Деҳқон ва ёрдамчи хўжаликларнинг 86 фоизга яқини тўғри келди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!