Yangiliklar

Бобур Тўлаганов: Биз ким эканимизни шундай кунда кўрсатайлик

Бобур Тўлаганов: Биз ким эканимизни шундай кунда кўрсатайлик

Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати раҳбари Бобур Тўлаганов автомобили бор ҳайдовчилар ва ўз ҳамкасбларига совуқда қолган фуқароларга ёрдам беришга чақирмоқда.

Айни кунлардаги об-ҳаво шароитида, иссиқ машинада кетиб борар экансиз демак кўпчиликка нисбатан яхшироқ шароитдасиз.

Ҳаво совуқ, йўллар музлаган бир вақтда, йўлкира нархлари ҳам анчайин қимматлаган. Бунга шароити етмай, йўл ёқасида дийдираб, арзонроқ таксини кутаётган одамларни кўришингиз, бу имконият демак.

Шундай вақтда тўхтаб, йўлингиз қадар уларни исиниб, етиб олишларига (бепул) ёрдам бериш, совуқда қолган юртдош қалбини иситиши аниқ.

Биз ким эканимизни шундай кунда кўрсатайлик, машинаси борлар кўчада совуқда турганларни олиб кетишни челленж қилинг, керак бўлса ўрнак сифатида видеоролик олинг.

Шунингдек, у Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларини акцияга қўшилишга чақирди.