Jahon

Москва метросининг “Печатники” бекатида иккита поезд тўқнашиб кетди

Москва метросининг “Печатники” бекатида иккита поезд тўқнашиб кетди

Москвадаги “Печатники” метро бекатида поезднинг тўқнашуви оқибатида беш киши жабрланди, деди Россия пойтахти мери Сергей Собянин.

Ҳайдовчи ўртача оғирликдаги жароҳат билан касалхонага етказилган. Собяниннинг сўзларига кўра, ҳайдовчининг ҳаётига ҳеч қандай таҳдид йўқ.

“Қолган жабрланганларнинг жароҳатлари енгил, аҳволи қониқарли, уларнинг ҳаёти ва соғлиғига ҳеч нарса таҳдид солмайди”, — дейилади Москва мери баёнотида.

11 октябрь, чоршанба куни эрталаб Москва метросининг “Печатники” бекатида икки поезд тўқнашиб кетди.

Телеграм каналига кўра, воқеа ҳақида хабар берилгандан сўнг Печатникига «20 га яқин тез ёрдам машинаси» юборилган.