Касбиликларнинг жорий мавсумда пахта хирмонини яратишида “Шароф Рашидов(3 314 тонна), “Ғалаба(4 959 тонна), “Сайидо Насафий(4 136 тонна), “Комилон(3 119 тонна), “Пахтакор(1 492 тонна), “А.Навоий
(5 398 тонна) ҳудудлари ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар.

Шунингдек, “Гуллиев Самандар”, “Сайфулло бобо Рўзиев, “Рашид бобо Саломов”, “Абдуллаев Дилбек Абдуқаххорович”, “Темир ота”, “Шоназар ота Авазмуродов” каби кўплаб илғор пахтакор фермерлар ҳар бир гектар ердан 40 – 45 центнердан пахта ҳосилини олишган.

Касби тумани фермер хўжаликлари бугун, 33 445 тонналик (102,2%) пахта хирмонини яратиб, пахта топшириш йиллик шартномавий режасини Қашқадарёда биринчилар қаторида бажаришди.

Туманда жами 361 та пахта терим отряди ташкил этилган бўлиб, шулардан 48-отряд (раҳбари Мирзаев Бахриддин), 264-отряд (Жониқулова Шахло), 53-отряд (Мухаммадиев Жонибек), 297-отряд (Рахматова Юлдуз), 78-отряд (Эшонқулова Наргиза), 157-отряд (Абдураззоқова Мухлиса)лар мавсумнинг энг илғор отрядлари қаторида бўлишди. Улар кунига 12 – 15 тоннадан пахта хомашёсини териб олинишига эришдилар.

Тумандаги Мардонова Насиба, Полвонова Шохиста, Эгамбердиева Фотима, Эргашев Мансур, Шарипова Фарангиз, Чориева Феруза ва Мехманазарова Лайло каби илғор теримчилар кунига 160-180 кг.гача пахта териб мавсумда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшганлар.

Касби туман ҳокимлиги ахборот хизмати берган маълумотга кўра Касбилик пахтакорларнинг ташаббусига кўра, яна қўшимча 5 минг тонна пахта топшириб, жами пахта хирмонини 65 минг тоннага етказишни ўз олдиларига мақсад қилишган.

Туман ҳокими яқиндагина туманнинг ижтимоий-иқтисодий баҳолаш рейтингида «Қизил ҳудуд» деб топилгани ва босқичма-босқич туманни ривожланиши амалга ошиши хақида айтган эди. Ўйлаймизки ушбу ғалаба ҳам берилган ваданинг бажарилаётганлигини тасдиқлайди.

 230 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan