Қарши шаҳрида ободонлаштириш ишчилари аёз келишига қарамай, шаҳар марказига гул экмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маъмурият маълумотларига кўра, ободонлаштириш Мустақиллик шоҳ кўчасида амалга оширилган. Фотосуратларда ходимлар йўллар бўйлаб «Виола» («Pansies») турларидан бирини экишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 12-14 декабрь кунлари синоптиклар кечаси -10-13 даража совуқ бўлишини, кундузи эса термометр кўрсаткичи 5-8 даражагача тушиши мумкинлигини айтмоқда.
Шимолий ҳудудларда ҳаво совуқроқ бўлади, кечаси -17-20 даражагача, кундузи 9-12 даражагача совуқ бўлади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!