Аёллар футболи Олий лигасининг 14-туридан ўрин олган Қаршининг “Севинч“ жамоаси ўз майдонида пойтахтнинг “Бунёдкор W“ клубини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бу учрашув нафақат 3 очколик баҳс, балки финал ўйиндан олдидан финал беллашуви эди. Сабаби бу иккала жамоа турнир жадвалининг пешқадамлари саналишар эди.

Учрашувнинг илк дақиқалариданоқ мезбонлар “Бунёдкор W“ дарвозаси олдида хавфли вазиятлар ярата бошлашди. Кетма-кет ҳужумлардан бири меҳмонлар ҳимоячиларини хато қилишига мажбур этди. Учрашувнинг 10-дақиқасида меҳмонлар ҳимоячиси Фазилат Бахромовани ўз жарима майдончаси яқинида тўхтатиб қолди.

Натижада чамаси дарвозадан 18 метр узоқликда жарима тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритдик. Жаримани Феруза Бобохўжаева қойилмақом тарзда ижро этди ва рақиб дарвозасини ишғол қилди – 1:0.

Орадан уч дақиқа ўтиб, «Бунёдкор W» жамоаси тўпурари Людмила Карачик ҳисобни тенглаштиришга эришди – 1:1

Беллашувнинг 40-дақиқасида меҳмонлар жарима майдончаси яқинида “Севинч“ жамоаси яна бир жарима тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. Бу сафар жарима тўпини Мафтуна Шойимова бажарди, унинг тепган тўпи Олга Кахарова қўриқлаётган дарвоза тўридан жой олди – 2:1. Шундай қилиб, қаршиликлар бугунги учрашувдаги иккала голини ҳам стандарт вазиятдан киритди. Дастлабки бўлим шу ҳисобда ўз якунланди.

Иккинчи таймда эса “Қалдирғоч“лар кўп маротаба ҳисобни ўз томонлари ўзгартиришга ҳаракат қилишди. Бироқ барча вазиятлар кўкга совирилди. Шундай қилиб, “Севинч“ ўзининг принципиал рақибини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб ўз очколар сонини 35 тага етказиб олди.

Маълумот ўрнида “Севинч“ жамоаси жорий мавсумдаги сўнги уй учрашувини 17-ноябрь куни “Сўғдиёна W“ клубига қарши ўтказади.

Самандар Арабов тайёрлади

 170 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan