Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг тегишли буйруғи билан Холматов Комил Турниязович Қашқадарё вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Комил Холматов шу кунга қадар Сув спорти турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабига директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Одилов Сирожиддин Турдиевич коронавирус билан касалланиш оқибатида 9-октябрь куни вафот этганди.

 161 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan