Нигериянинг шимоли-шарқида мототциклда қуролланган номаълум шахслар қишлоқ хўжалиги ишчиларига шафқатсизларча ҳужум қилгандан сўнг кўплаб фуқаролар ҳалок бўлишди.

Маълумотларга кўра, ҳужум шанба куни мамлакатнинг Борно штатида содир бўлган. Кўп сонли нашрларда, мазкур ҳодисани «Исломий жангарилар» содир этган дея гумонланган. Фермерлар штатнинг қишлоқ қисмида далаларни йиғиб олаётган пайтда уларга ҳужум қилганлиги ҳақида хабар берилган.

Айрим манбаларга кўра ҳужум пайтида камида 70 киши ҳалок бўлган. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг минтақадаги расмий вакили Эдвард Каллон “Ўнлаб“ тинч аҳоли ҳалок бўлганлигини айтди.

Ҳодиса бу йил бегуноҳ тинч аҳолига қарши қилинган энг зўравон тўғридан-тўғри ҳужум. Мен ушбу жирканч ва бемаъни ҳаракатни содир этганларни жавобгарликка тортишга чақираман“, – дейди Нигерияда резидент ва гуманитар координатор бўлиб хизмат қилувчи Каллон.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Хавфсизлик Кенгаши “Ушбу терактлар учун жавобгарлар жавобгарликка тортилиши керак“ дея таъкидлади.

Reutersнинг хабар беришича, ҳужумда қурбонлардан 30 нафарининг боши кесилган. Хабарларга кўра, якшанба кунигача камида ўнта аёл бедарак йўқолган.

Ҳеч ким жавобгарликни ўз зиммасига олмаган бўлсада, Reuters ва BBC ушбу ҳудудда камида иккита жангари гуруҳ: Боко Ҳарам ва Ғарбий Африканинг Исломий гуруҳ фаоллигини таъкидламоқда.

Иккала гуруҳ ҳам олдин минтақада қатлиомлар уюштирган. Халқаро алоқалар кенгаши ҳисоб-китобларига кўра, “Боко Ҳарам“ билан боғлиқ ҳодисаларда 37 мингдан ортиқ одам вафот этган.

Нигерия президенти Муҳаммаду Бухари: “Мен Борно штатида террорчилар томонидан бизнинг меҳнатсевар деҳқонларимиз ўлдирилишини қоралайман. Бу бемаъни қотилликлар бутун мамлакатга зарар келтиради. Бундай қайғу пайтида менинг қайғуим уларнинг оилалари билан. Ҳалок бўлганларнинг руҳлари тинч бўлсин. Тинчлик бўлсин“, деб хабар қилди BBC

 173 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan