Юртбошимиз ташаббуси билан мамлакатимизда илк бор «Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга қурамиз!» шиори остида «Ёшлар форуми» бўлиб ўтди.

Хусусан, форум доирасида вилоятимизда ҳам 18-декабрдан «Ёшлар фестивали» ташкил этилди. Вилоятнинг турли нуқталаридан келган ёшлар учун сайёхатлар уюштирилди.

25-декабрь куни «Ёшлар форуми» Тошкент шаҳридаги Ҳумо аренада тантанали якунланди. Анжуманни Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев олиб борди. Анжуманни Президентимиз Шавкат Мирзиёев сўзга чиқиб, «Мен ҳар гал ёшларимиз билан учрашганимда сизларнинг ғайрат-шижоатингиздан куч-қувват оламан, кўнглим тоғдай кўтарилади. Ҳар бирингиз жонажон Ватанимиз ва халқимизга сидқидилдан хизмат қилиш орзуси билан ёниб яшаётганингизни яхши биламан. Сизларни Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида қадрлайман» дея таъкидлади.

Қашқадарё вилояти ёшлари ва раҳбарлари ҳам «Ёшлар маркази» студиясидан иштирок этишди. Даставвал, Президент мурожаати тингланди. Сўнгра санъаткорлар, «Миллион» ва «Браво» гуруҳлари иштирокидаги чиқишларни томоша қилишди.

Хуш овоз хонандалар ижросидаги куй қўшиқлар ёшларнинг ўйин кулгулари билан давом этди. Вилоят ҳокими ёшлар билан бир даврада бўлиб, уларга хуш кайфият улашди.

Тадбир сўнгида Ўзбекистон Республикаси мадҳияси куйланди ва тадбир иштирокчиларига совғалар улашилди.

Фото: Азизбек Яздурдиев

 312 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan