Москвада давлат сирини ташкил этувчи маълумотларни ноқонуний равишда олишда гумон қилинган собиқ хавфсизлик ходими Николай Колабухов ҳибсга олинган.

Экс-разведкачига нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 283.1-моддаси 2-қисмининг “э“ банди (“Давлат сирини ташкил этувчи маълумотларни, Россия Федерацияси ташқарисида маълумотларни ташувчиларнинг ҳаракатланиши билан боғлиқ ноқонуний олиш“) бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Колабухов 28 февралгача изоляторда қолади.

Аввалроқ давлат сирини ташкил этувчи маълумотларни ноқонуний равишда қўлга киритгани учун ҳибсга олинган россиялик генералга қарши янги иш очилган. Ички хизмат генерал-майори Муслим Даххаев мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда гумон қилинган.

 150 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan