1. 2021 йилда Сидней опера театри ва «Макон» кўприги устида пиротехника воситаларидан фойдаланилди. Бир миллион киши йиллик салютни томоша қилиш учун Сидней Макони бўйлаб тўпланишади. Бироқ, бу йил расмийлар хушчақчақларга телевизорда оташинларни томоша қилишни маслаҳат беришди.

Сидней / Австралия

2. Одамлар «Канда Мёжин» ибодатхонасига ташриф буюриб, 2021 йилнинг биринчи кунида Токиода Янги йил ибодатларини ўқидилар.

Токио / Япония

3. Покистонликлар 2021 йил 1 январда Равалпиндида Янги йил байрами пайтида салютни томоша қилишмоқда.

Равалпинди / Покистон

4. 2020 йил 31-декабрь куни Украинанинг Киев шаҳрида ўтказиладиган Янги йил байрами

Киев / Украина

5. Германиянинг Берлин шаҳридаги Бранденбург дарвозасида Янги йилни нишонлаш пайтида мушакбозликлар осмонни ёритмоқда. Германияда КОВИД-19 билан боғлиқ ҳолатлар ва ўлим юқори даражада қолмоқда.

Берлин / Германия

6. Чеченистоннинг Грозний шаҳрида Янги йил байрами пайтида бош арча ва бош масжид жойлашган майдонда мушакбозлик.

Грозний / Чеченистон

7. Филиппиннинг жума куни эрта тонгда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳукумат оммавий йиғилишларга тақиқ қўйган ва янги йилни тантанали равишда нишонлаш учун мушакбозлик ташкил этилган.

8. Москвада байрамона салют намойиш этилди, аммо Янги йил қизил майдони бу сафар бўш эди!

Москва / Россия

9. Парижда расмийлар оммавий байрамларнинг олдини олиш учун минглаб полициячиларни кўчаларга жойлаштирди. Одатий байрамлар ўрнига электрон мусиқа кашшофи Жан-Мишел Жарр Нотр Дам соборида компьютер графикаси ёрдамида қайта тикланувчи виртуал концертни ташкил этилди.

Париж / Фрнация

10. Пайшанба куни кечқурун Нью-Йоркдаги Таймс майдонига чекланган миқдордаги одамлар келади. Нью-Йоркда янги йил байрамини бошланишига бир соат вақт қолди.

Нью-Йорк / АҚШ

 141 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan