АҚШ федерал агентлиги 180 кундан кечиктирмай номаълум учар жисм (НУЖ)лар тўғрисида ҳисобот эълон қилинишини маълум қилди. Бунга 2020 йил 27-декабрь куни Президент Дональд Трамп томонидан имзоланган 2,3 триллион долларлик давлат харажатлари тўғрисидаги қонун лойиҳаси қоидалари сабаб бўлган.

Бу ҳақида Америка нашри newsweek хабар берди.

Махсус разведка қўмитасининг 2021 йилдаги разведка ишларига рухсат бериш тўғрисидаги қонунга илова қилинган ҳисоботида айтилишича, Миллий разведка раиси, Мудофаа вазири ва бошқа ҳукумат раҳбарлари “номаълум“ ҳаво ҳодисалари тўғрисида ҳисоботни АҚШ Конгрессининг разведка қўмитаси ва Қуролли кучларига тақдим этишлари лозим. Қонун кучга киргандан 180 кун ўтгач, улардан буни талаб қилиш ишлари бошланади.

Сенатор Марко Рубио бошчилигидаги қўмита ҳисоботда АҚШнинг чекланган ҳаво ҳудудига “номаълум ҳаво ҳужуми“ бўйича ўтказилган текширувлардан олинган ФҚБ маълумотларини батафсил таҳлил қилишни, шунингдек, Денгиз разведкаси идораси томонидан тўпланган ёки сақланадиган разведка маълумотларини талаб қилиш шартлиги белгиланди.

Шунингдек, Марко Рубио номаълум объектлар томонидан миллий хавфсизликка таҳдид солиши ва НУЖ фаолияти бир ёки бир нечта чет эл душманига тегишли бўлиши мумкинлигини баҳолашни талаб қилди.

Мазкур талаб Пентагон 2004 ва 2015 йилларда АҚШ денгиз кучлари учувчилари томонидан қўлга киритилган НУЖларнинг учта махфий видеороликларини эълон қилганидан кейин келиб тушди.

Аввалроқ, CNN АҚШ ҳарбийлари НУЖларни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузаётгани ҳақида хабар берган эди.

 178 

1 та изоҳ: “АҚШ расмийлари шу йилда номаълум учар жисмлар тўғрисидаги ҳисоботни эълон қилади.”

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan