Daryo.uz

Менга нега ҳозирги вилоят ҳокими Зойир Тоирович ҳақида ҳеч ҳам ёзмайсиз, танқид ҳам қилмайсиз ёки босим борми деб савол йўллаб туришади.

Биринчидан блогер бу ҳар доим негатив фикрлар ёзадиган фигура сифатида таассурот уйғотмаслиги керак, қолаверса ҳокимдан ҳам бошқасидан ҳам менга нисбатан ҳеч қандай босим йўқ, менда уса уларга нисбатан қўрқув йўқ.

Иккинчидан нима деб танқид қилишим керак, кимнидир «ҲО**МИ» деб сўкдими, ёки «ШЕС СЕКУНД«да йўқ қилиб юбориш билан таҳдиди қилдими, ё бўлмасам қайсидир ҳокимга ўхшаб, ҳаммани оғзини ёпиш учун блогер ва журналистларга 1 миллиондан пора бериб чиқдими, ё аввалги ҳокимга ўхшаб ҳамма ёғли курсиларни землякларига бериб чиқдими?

Шахсан мен ҳокимларга нейтрал қарайман, бўлар бўлмасга асоссиз ёзмайман, мақтовга арзиса мақтайман, танқидга лойиқ кўрсам танқид қиламан (ким бўлишидан қатъий назар)

Aйниқса ҳокимни 11 ёшли Россияда ахлат териб оиласини боққан болага қилган ёрдамидан кейин мен у ҳоким ҳақида қандай негатив ёзишим мумкин?..

Ҳаммага нисбатан доимо холисман, айби бўлса айтаман ва албатта яхшилигини ҳам гапираман.

Aммо бу мени ҳокимлик томонига ўтиб кетганимдан далолат бермайди.

Aгар мен ҳокимлик томонида бўлганимда ҳамма расмий йиғилишларда олд қаторда ўтириб, роса совғаларга кўмилар эдим.

Мен ҳокимга ҳам ундан каттасига ҳам яхши кўриниш учун ёзмайман, нимани қандай идрок этсам шундайлигича холисона баён этаман.

Aммо ростдан бугунги савоб иш учун вилоят ҳокимидан мамнунман.

Ишонаманки охиригача мана шундай халқсеварлик давом этади!

Отабек Артиков / Блогер

 216 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan