Қашқадарёлик блогер Отабек Артиков ўз каналида инсон хатолари тўғрисида қуйидагича пост қолдирди:

Қайта-қайта жиноят қилиб қамалиб кетаверадиган одамларни тушунмайман…

Инсон қилган хатосини токи ўзи тушуниб етмагунча унга ҳеч қандай насиҳат кор қилмайди.

Ўспиринликдаги ўтиш даврим жуда оғир кечган, ёмон бола бўлганман.
Кўча ҳақиқий ҳаёт эди мен учун, зўр спортчилар ва кўчада ҳурмати борлар даврасида ўзимни қиролдек ҳис этардим, худдики бутун дунё армияси ҳам қаршимда ҳеч нарсадек (ҳозирги школотронлага ўхшаб) 2 марта Кикбоксингдан 93 килограмгача бўлган вазнда Ўзбекистон чемпионатида совриндор бўлгач эса оёғим ер ушламай қолди, энди йўлимдан чиққан одам борки барини иши бир тепкида ҳал бўладигандек эди хаёлимда.
2015 йил безорилигим сабаб бир неча суткага «кириб» чиққач умуман бошқа инсонга айландим.
Гап дух синишида ёки қўрқувда эмас шунчаки ҳеч нарса инсонни эркинликчалик бахтиёр қила олмаслигини тушундим, чунки тутқунликда шер ҳам мушукдек гап, инсон эркин озод ҳаётда яшаши керак, тутқунликда ҳар қанча авторитет бўлсанг ҳам, кўча чангитиб юрган мактаб боласидек эркинг бўлмайди.

Ишон братишка кўчадан ҳеч қандай фойда йўқ, кўчада резултатга эришиш олимпиада ўйинларида қатнашиш эҳтимолидан ҳам камроқ ва хавфлироқ.
Ҳар қанча зўр бўлмагин биргина дайди мушт йиллаб йиққан авторитетингни тупроққа бежаб қўйиши ҳеч гап эмас, боксчи Муҳаммад Aли айтганидек ўқи, одам бўл, спортни эса ўз соғлигинг учун қил, кўчада зўр бўлиш ва эҳтимол қамалиб кетиш учун эмас.
Чунки жамиятга илм-фан фидойилари ва «бели вақувват» тадбиркорлар керак, муштумзўрлар эса шундоғам етарли.

Балки бу гапларим сенга таъсир қилмас, мен ҳам насиҳатларни қулоққа илмасдим токи бошим деворга тегмагунча, лекин укам сени бошинг деворга тегишини истамайман, ота-онанг ва яқинларинг фахри бўлишинг керак, бир тўда бедолягани авторитети эмас…

Сен аввало ўз оилангга кераксан, шуни унутма!

Бу хақда яқиндагина Ички ишлар вазиридан ёрдам сўраб, сўнгра хуқуқбузарликда иддао қилиниб уйи тинтув қилинган автоблогер Мақсуд Музаффаров ҳам ўз фикларини бўлишди:

Инсон қилган хатосини токи узи тушуниб етмагунча унга ҳеч қандай насиҳат кор қилмайди.
Ҳа шундай. Менга хам кўп насиҳатлар қилишарди «Ўйнашмагин арбоб билан арбоб урар хар боб билан», тинчлик йўқ дейишар эди…
Авария бўлиб ўлиб кетасан, машинанга нарса ташлашади, биров пичоқлаб кетади дейишар эди.
Мен замон ўзгарган ҳозир эркинлик, сўз эркинлиги, бирор нарса уюштирилса албатта сўралади деб юрар эдим
Бошимга бир туҳмат ариза тушдику мана ҳаммасини кўзим кўрди. Ҳақиқатдан мен уйлаб юрган нарсалар эртак экан. Мен эса энди ува вақтга берилган насиҳатларга ишоняпман. Барчаси бўлиши мумкин экан чунки сўрайдиган йўқ экан деб уйлаб қоляпман.

Қарши туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Али Эргашев:

Ҳаёт йўллари сўқмоқлардан иборат деб шунга айтса керак. Манманлик ҳеч қачон омад келтирмайди. Озгина муваффақият қозониб ўзини қаҳрамон ҳисоблайдиган инсонлар, бу чигалликларда қоқилишини ўйлаб ҳам кўрмайди.

 193 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan