(Ватан истиқлолининг 29-йиллигига бағишланган)

Она диёр, ота макон, бахтларга кон,
Истиқлолинг бизга берди катта имкон,
Қучоғингда фарзандларинг шоду хандон ,
Бўйларингга кўз тегмасин, Ўзбекистон!

Худо берди Хизр кўрган Исломингни,
Сақлаб келдинг ору номус, иймонингни,
Асраб келдинг булбулдайин каломингни,
Ўзлигингга кўз тегмасин, Ўзбекистон!

Нурли йўлдан адашмайди катта карвон,
Йўл бошловчи оқил, доно, зукко сарбон,
Барчамиз ҳам эзгу йўлда бир тан, бир жон,
Ҳурлигингга кўз тегмасин, Ўзбекистон!

Аждодлардан қолди мерос минорларинг,
Яшнаб турсин бобом эккан чинорларинг,
Янграйверсин тўйларингда алёрларинг,
Тинчлигингга кўз тегмасин, Ўзбекистон!

Отахонлар бахт топдилар юз ёшда ҳам
Онахонлар фариштадай тетик, бардам,
Ўғил-қизинг хизматингга шайдир ҳар дам,
Омадингга кўз тегмасин, Ўзбекистон!

Онамдайин мунис, мушфиқ, меҳрибонсан,
Менинг учун дунёларга тенг жаҳонсан,
Оллоҳ назар солган гўзал, ҳур маконсан,
Савлатингга кўз тегмасин, Ўзбекистон!

Кўз-кўз қилай дунё ичра байроғингни,
Кўзга суртай олтинга тенг тупроғингни,
Ҳеч кимсага бермам иссиқ қучоғингни,
Ғайратингга кўз тегмасин, Ўзбекистон!

Оллоҳ омад қўшсин яна омадингга,
Шак-шубҳа йўқ улкан куч ва қудратингга,
Дунё лолу ҳайрон шону шуҳратингга,
Шавкатингга кўз тегмасин, Ўзбекистон!

Соф севгимни шеьрим билан қилдим изҳор,
Истиқлолинг боқий бўлсин, айтай такрор,
Ҳақ йўлдасан, қўллаб турсин парвардигор,
Ҳақлигингга кўз тегмасин, Ўзбекистон!

МУХТОР ПАРДАЕВ

 98 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan