O‘zbekiston

Машҳур блогер Дилшод Назаров қўлга олинди

Машҳур блогер Дилшод Назаров қўлга олинди

Машҳур блогер Дилшод Назаров қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби хабар берди.

23 январь куни Dili.me номи билан танилган вайнер Дилшод Назаров шериклари билан жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан фуқаро П.А.ни уриб тан жарохати етказишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича гумонланувчи бир неча маротаба чақиртирилишига қарамасдан терговга келишдан буйин товлаб келган.

Шу сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида Ў.Д. 10 март куни ушланиб, терговга жалб қилинган. Яшнобод туман ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.