Yangiliklar

Испания бош вазирининг Ғазо бўйича айтган сўзлари учун Исроил Мадриддаги элчисини чақириб олди

Испания бош вазирининг Ғазо бўйича айтган сўзлари учун Исроил Мадриддаги элчисини чақириб олди

Испания бош вазирининг Ғазо сектори бўйича баёнотидан кейин Исроил Мадриддаги элчисини “маслаҳатлашувлар учун” чақириб олди, деб хабар бермоқда ВВС.

Пайшанба куни Испания бош вазири Педро Санчес Исроилнинг Ғазо секторидаги амалиётида халқаро қонунларга риоя қилишига шубҳаси борлигини айтди.

Санчес 7 октябрь куни ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумини яна қоралади ва воқеани «мутлақо даҳшатли» деб атади.