Jahon, Tahlil

Туркия вакили зилзилада АҚШни айбладими? Шов-шувларга сабаб бўлган видеода нима назарда тутилган эди

Туркия вакили зилзилада АҚШни айбладими? Шов-шувларга сабаб бўлган видеода нима назарда тутилган эди

Маркази Қаҳрамонмараш, Туркиянинг яна 10 лаб вилоятларида вайронагарчиликларга сабаб бўлган зилзила ортидан фитна назариялари муҳокама қилинар экан, Туркия Коинот Агентлиги президенти Сердар Ҳусейин Йилдиримнинг ўзи иштирок этган анжумандаги нутқи ижтимоий медиада кун тартибига айланди.

Шов-шувларга сабаб бўлган видеода Йилдирим коинотдан ташланган 10 метр титан қотишма таёқлар билан 7-8 магнитудали зилзила пайдо қилиши мумкинлигини даъво қилган эди. Бу ҳақида Туркиянинг Sözçu нашри хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган ва минглаб шарҳ олган нутқида Сердар Ҳусейин Йилдирим:

“Warrior (жангчи) сунъий йўлдошлари бор, улар титан қотишмасидан 10 метрлик таёқларни коинотдан ерга исталган нишонга юбориши мумкин! Бу таёқлар ерга 5 километр чуқурликда кириб, 7-8 магнитудали зилзила ҳосил қилади. Уларни аниқлаш мумкин эмас…”, деган эди.

Хусусан, ижтимоий тармоқлар сегментида Йилдиримнинг ушбу нутқи “Зилзилада Американинг юз фоиз қўли бор” замирида тарқалиб кетди.

Бу постнинг тарқалиши ортидан Йилдирим мавзу бўйича баёнот берди. У 15 феврал куни тарқалган хабарларига қуйидагича муносабатини билдирди:

“Бир неча кундан бери ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видео ҳақида кўплаб саволлар туғилмоқда. Ушбу қисқа видео мен узоқ вақт олдин стратегия институтида ўтказган конференциядан кесиб олинган. Мен Ер орбитасида жойлаштирилган ва фойдаланилганда кичик шаҳарни харитадан ўчириб ташлаши мумкин бўлган қурол тизимини тушунтирган эдим».

Шунингдек, Йилдирим: «Ушбу қурол тизими ёриқларни қўзғатиш ёки тектоник зилзилалар яратиш каби функцияларга эга эмас. Шунинг учун, маълум бўлган ёриқ чизиғида содир бўлган тектоник зилзиланинг Қаҳрамонмарараш фалокатига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Мен буни нотўғри тушунишингизни хоҳламайман. Ушбу қуролнинг таъсири метеорит зарбаси билан таққосланади”, дейди уз ўз баёнотида.

Умуман олганда, Сердар Ҳусайн Йилдирим сейсмик қуроллар мавжудлиги ҳақида гапирган, аммо бунда АҚШни айблаган эмас.

Сердар Ҳусейин Йилдирим ким?

Истанбул Техника Университети Авиация муҳандислиги факултетидан Берлин Техника Университети Аерокосмик фанлар бўлимига кўчиб ўтган Сердар Ҳусейин Йилдирим ушбу университетда магистрлик даражасини тамомлаган.

Давлат аеропортлари бошқармаси ва Авиация ва космик технологиялар бош бошқармаси бошқаруви раиси лавозимларида ишлаганидан сўнг Президентнинг 2019-йил 7-августдаги қарори билан Туркия Коинот агентлигининг биринчи президенти этиб тайинланган.

Жавоҳир ҚАДАМОВ