АҚШнинг собиқ президенти 4 апрель куни Манхэттен округи прокуратурасига келди ва у жиноий айбловлар расман эълон қилинмагунча ҳибсда бўлади. Бу ҳақда CNN хабар берди.
«Доналд Трамп ҳибсга олинган ва айбловни кутмоқда», дейилади хабарда.
Ҳибсга олиш айблов хулосасигача давом этади. Суд мажлисидан сўнг Трамп суд биносини эркин тарк этиши кутилмоқда.
АҚШ процессуал қонунчилигида ҳибсга олиш судялар ҳайъати қароридан кейин айблов хулосасининг мажбурий қисми ҳисобланади. Ҳибсга олиш қамоқ дегани эмас. Айбланувчи фақат айблов эълон қилинган вақт давомида ҳибсда қолади.
Трамп ҳибсга олиш пайтида назарда тутилган деярли барча қўшимча тартиблардан озод қилинди. Унинг қўлига кишан боғланмайди, иш материаллари учун суратга олинмайди.
Сиёсатчининг тарафдорлари ва мухолифлари Манхеттендаги бино олдида тўпланишган. Трампдан норозилар уни ёлғонда айблашди, қўллаб-қувватловчи гуруҳ собиқ президент номи ва “Трамп ёки ўлим” ёзувлари туширилган байроқларни кўтаришмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!