Хотин-қизлар ва вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик учун жазолар кескин кучайтирилмоқда.
Сенат қабул қилган қонунга кўра:
Жинсий зўравонларга жазо кучайтирилиб, уларни муддатидан илгари озод қилиш ёки жазосини енгилроғига алмаштириш тақиқланмоқда.
Уларга нисбатан шаҳвоний ҳаракатлар содир этиш, таъқиб этиш ҳамда ота-она вояга етмаган болаларига васий ёки ҳомий тайинламагани учун жавобгарлик белгиланмоқда.
Энди номусга тегиш ҳамда жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш каби жиноятларни малакалашда айбдор жабрланувчи ёшини билмагани уни ЖК моддаларида назарда тутилган жавобгарликдан озод қилмайди.
Шунингдек, вояга етмаганларга жинсий тажовуз қилган шахслар рўйхати юритилади. Уларга болалар билан бевосита ишлашни назарда тутувчи фаолият билан шуғулланиш тақиқланади.
Аввалроқ, Хоразмда вояга етмаган қизни 11 киши гуруҳ бўлиб зўрлагани, 3 эркак қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!