БМТ агентликларининг пайшанба куни эълон қилган янги ҳисоботига кўра, ҳар икки дақиқада дунёда бир аёл ҳомиладорлик ёки туғиш вақтида вафот этади.
“Оналар ўлими тенденциялари” номли ҳисоботда сўнгги йилларда аёллар соғлиғи билан боғлиқ кўплаб камчиликлар аниқлангани, дунёнинг барча минтақаларида оналар ўлими кўпайгани қайд этилди.
«Ҳомиладорлик барча аёллар учун катта умид ва ижобий тажриба даври бўлиши керак бўлса-да, бутун дунё бўйлаб юқори сифатли тиббий хизматдан фойдалана олмайдиган миллионлаб одамлар учун бу даҳшатли хавф даражасига чиқади», дейди Тедрос Адҳаном Гебреесус, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари.
У ўзининг нутқида янги статистик маълумотлар ҳар бир аёл ва қизнинг туғруқдан олдин, туғруқ вақтида ва туғилгандан кейин муҳим тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини таъминлаш ва улар ўзларининг репродуктив ҳуқуқларидан тўлиқ фойдалана олишларини таъминлаш зарурлиги ҳақида гапирган.
Ҳисобот 2000 йилдан 2020 йилгача миллий, минтақавий ва глобал миқёсда кузатилган ўлимини ўз ичига олган. Унга кўра, 2020 йилда дунё бўйлаб 287 000 та оналар ўлими қайд этилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!