Шарқий Озарбайжон ва Ардебил вилоятлари шимолида жойлашган Аракс минтақасида душанба куни эрталаб Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қуруқликдаги қўшинларининг ҳарбий машғулотлари бошланди.
Ҳарбий машғулотлар йиллик режага мувофиқ, ИИҚК қуруқликдаги қўшинларининг жанговар тайёргарлигини ошириш мақсадида ўтказилмоқда.
ИИҚК қуруқликдаги қўшинлари қўмондони Муҳаммад Пакпур парашют-вертолёт операцияси, тунги ҳужум ҳамда вертолётларнинг жанговарлиги, ҳалокатли ва жанговар дронлар операциялари ўтказилишини маълум қилди. Шунингдек, Аракс дарёси устида кўприк қуриш, алоқа линияларини қўлга олиш ва назорат қилиш, баландликларни эгаллаш ва вайрон қилиш каби машқлар ҳам тайёргарлик босқичларига киради.
«Ушбу машғулотлар қўшни давлатлар учун тинчлик, дўстлик ва барқарор хавфсизликни мустаҳкамлаш, душманлар учун эса Эроннинг бошқа қуролли кучлари билан бирга қуруқликдаги ИРҚКнинг мамлакат чегараларини ҳимоя қилиш ва ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга тайёрлигини кўрсатади», деди генерал Пакпур.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!