O‘zbekiston, Yangiliklar

ЕТТБ Ўзбекистон учун яна 47,1 миллион доллар ажратди

ЕТТБ Ўзбекистон учун яна 47,1 миллион доллар ажратди
Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) нинг биринчи вице-президенти Юрген Ригтеринк бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» (ЎзМЭТ) АЖ тизимига кирувчи янги электр узатиш линиясини қуриш лойиҳаси бўйича кредит ва лойиҳа шартномаси имзоланди.

Тадбир давомида қуйидагилар таъкидланганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистон бир қатор халқаро молия институтлари билан инвестициявий ҳамкорликни сезиларли даражада кенгайтирди. Улар орасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Бугунги кунга келиб, ЕТТБ Ўзбекистондаги 113 лойиҳага 3,6 миллиард евродан ортиқ сармоя киритди.

Банк томонидан Саримой ва Жонкелди аҳоли яшаш пунктлари ўртасида янги электр узатиш линиясини қуриш лойиҳасини молиялаштириш учун 47,1 миллион долларлик молиявий ёрдам берилаётгани мамлакат миллий электр тармоқларининг ўтказувчанлигини кенгайтириш ва ишончлилигини оширишга қаратилгани қайд этилди.

Янги линия қурилаётган, умумий қуввати 1 ГВтли иккита шамол электр станциясини миллий тармоқ билан боғлайди. Лойиҳа Ўтиш даври иқтисодиётига эга мамлакатлар жамғармаси ва Акциядорларнинг махсус жамғармаси томонидан қўллаб-қувватланяпти.