«Ўзгидромет» ҳафта давомида ҳудудларда қуруқ, ёғинсиз ва кундуз куни инсон физиологик ҳолатига ёқимли ъкомфортʼ ҳаво кузатилишини маълум қилди.
Ҳафта давомида Ўзбекистоннинг катта қисми антитциклон жануби-ғарбий периферияси таъсирида бўлади. Мазкур жараён ёғинсиз, кундуз кунлари қуёшли, тунги муддатларда бироз совуқ иқлимий шароитни туҳфа этади.
Ҳаво ҳарорати республика бўйлаб кундуз кунлари +22 +27 даража, жанубий вилоятларида +29 даражагача, кечалари +7 +9 даража, шимол ва тоғ олди ҳудудларида +5 даражагача ўзгариб туради.
Умуман олганда, республика ҳудудларида 15 октябрга қадар ёғингарчилик кутилмалари мавжуд эмас.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!