Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича олиб борилаётган ишларнинг ҳолати, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Унда соҳа обектларини 2022/2023 йиллар куз-қиш даврига тўлиқ тайёрлаш, истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш ишларининг бугунги кундаги ҳолати муҳокама қилинди.
Йиғилишда куз-қиш даврида истеъмолчиларга жами 30,6 млрд куб метр табиий газ етказиб берилиши юзасидан топшириқ берилди. Шундан 10,4 млрд куб метр газ аҳолига ва 20,2 млрд куб метр газ иқтисодиёт тармоқларига етказилади.
Аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, жорий йил якунига қадар 12,7 минг дона қўшимча маиший газ баллони етказиб бериш лозимлиги белгиланди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!