Шавкат Мирзиёевнинг жорий ҳафтадаги иш жадвали эълон қилинди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.
Президент 11 октябрь куни ташриф билан Тошкентга келган Татаристон раҳбари Рустам Миннихановни қабул қилади. Унда ҳудудлараро ҳамкорликни янги мазмун ва аниқ лойиҳалар билан янада ривожлантириш ҳамда амалга оширилаётган ҳамкорликдаги қўшма дастурларни янада жадаллаштириш масалаларининг муҳокамаси кўзда тутилган.
Шунингдек, 12−14 октябрь кунлари президент Осиёда ҳамкорлик ва ўзаро ишонч чоралари бўйича кенгаш йиғилиши, МДҲ раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ҳамда Марказий Осиё—Россия саммитида иштирок этиш учун Қозоғистонга ташриф буюради.
Ташриф кун тартибида хорижий давлатлар, шу жумладан, Ветнам Социалистик Республикаси вице-президенти Во Тхи Ан Суан, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф ва бир қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш ҳам кўзда тутилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!