Yangiliklar

Тошкентда 433 млн сўмлик пиротхеника воситаларини тўхтатиб қолинди

Тошкентда 433 млн сўмлик пиротхеника воситаларини тўхтатиб қолинди
Фото: Божхона қўмитаси ахборот хизмати

«Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси тезкор тузилмалари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда олдиндан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги «Исузу» юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Натижада юкхонадаги кетмон дасталари ортига яширилган қоғоз қутиларда 5 турдаги 77 272 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, хорижда ишлаб чиқарилган, аммо, сифатини ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган мазкур салют ва петардаларнинг жами қиймати 433 млн. сўмни ташкил қилмоқда.

Фото: Божхона қўмитаси ахборот хизмати

Рақамларга кўра, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида республикамиз божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи турли идоралар билан ҳамкорликда аниқланган 27 та қонунбузилиш ҳолатларида қиймати 652 млн. 80 минг сўмлик 109 минг 168 дона пиротехника воситаларининг ноқонуний олиб ўтилишининг ўз вақтида олди олинди.

Бундан ташқари юқоридаги ҳолатда юкхонада муқаддам ноқонуний равишда олиб кирилган 28 640 дона лекопластир ва термометрлар, 41 488 дона шахсий гигиена ва парфюмерия воситалари ҳам борлиги аниқланди. Шундай қилиб мазкур ҳолатда тўхтатиб қолинган товарларнинг умумий қиймати салкам 696 млн. сўмни ташкил қилмоқда. Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.