Yangiliklar

Xiaomi яна бир ақлли технологияни сотувга чиқарди

Xiaomi яна бир ақлли технологияни сотувга чиқарди
Фото: hi-tech.ua/

Хитойда энг илғор Xiaomi Mijia1S робот чангютгичи сотувга чиқди. У тозалайди, ювади, қуритади ва муҳими сувни алмаштиришни талаб қилмайди.

Маълум қилинишича, сентябрь ойида тақдим этилган Xiaomi Mijia1S робот чангютгичи Хитойда дастлабки харидорлар учун 515 доллардан сотилмоқда.

Xiaomi Mijia робот чангютгич 1S тоза сувни автоматик юклаш ва ифлосланган сувни чиқариб ташлаш имкониятига эга. Уни сув таъминоти ва канализацияга улаш кифоя. Бундан ташқари, ҳар бир тозалашдан олдин ва кейин тозалаш воситасини автоматик етказиб беришни созлашингиз мумкин.

Xiaomi Mijia1S тозалаш базаси швабрани автоматик равишда тозалаши мумкин, шундан сўнг у икки соат давомида иссиқ ҳаво билан қуритилади. Пойдевордаги чангютгич идишини тозалаш атиги 10 сония давом этади. Тозалаш базасида 2,5 литр сиғимдаги чиқинди идиши мавжуд бўлиб, ишлаб чиқарувчи мунтазам тозалаш билан ойига бир марта бўшатишни тавсия қилади.

Шунингдек, робот овозли бошқарувга ҳам мослаштирилган. Полни иккита марта айланадиган швабра билан артиб, қаҳва доғлари, кир ва бошқа изларни тозалаши ҳам мумкин.

Зарядлаш станцияси томон ҳаракатланаётганда робот олдинги тозаланган жойларни ифлослантирмаслиги ва гиламни намлашига йўл қўймаслик учун швабра 7 миллиметргача кўтарилади.