Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар порталида «Маданий бойликлар ноқонуний айланмасига қарши курашиш чоралари кучайтирилиши муносабати билан Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳа маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, улар ноқонуний айланмасини олдини олиш бўйича тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган. Лойиҳа билан Жиноят кодексига қуйидаги ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик киритилмоқда:
- моддий маданий бойликларни Ўзбекистон божхона чегараси орқали ноқонуний олиб ўтиш;
- алоҳида тарихий, илмий, бадиий ёки маданий аҳамиятига эга бўлган ашёлар ва ҳужжатларни талон-торож қилиш (усулидан қатъи назар);
- Ўзбекистон ва хорижий давлатлар халқлари бадиий, тарихий ва археологик мероси ашёларини Ўзбекистон ҳудудига қайтармаслик.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!