Yangiliklar

Тошкент шаҳрига ўтган 8 ойда қанча киши кўчиб келгани маълум бўлди

Тошкент шаҳрига ўтган 8 ойда қанча киши кўчиб келгани маълум бўлди

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан ўтган 8 ойда Тошкент шаҳрига кўчиб келгани очиқланди. Статистика қўмитаси ахборот хизмати бу бўйича маълумот берди.

Қўмита эълон қилган маълумотга кўра, 2022 йил январь-август ойларида республиканинг бошқа ҳудудларидан Тошкент шаҳрига доимий яшаш учун кўчиб келганлар сони 33 802 кишини ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 572 кишига камайган. Тошкент шаҳрига кўчиб келганлар:

  • эркаклар – 15 967 киши;
  • аёллар – 17 835 киши.