Ҳиндистонда полиция «Чампаран одамхўри» лақабли йўлбарсни отиб ўлдирди. Бу ҳақида The Independent нашри хабар тарқатди. Маълумотларга кўра, йўлбарс камида тўққиз кишини еб қўйган.
Маҳаллий нашрлар ўрмонларнинг кесилиши ва яшил майдонларнинг йўқлиги ёввойи мушукларнинг инсоният учун катта хавф туғдираётгани ҳақида ёзмоқда.
Ҳиндистон шимолидаги қишлоқларда бир қатор «қотилликлар ортида турган» йўлбарс штат полицияси томонидан отиб ташланди ва унга «Чампаран одамхўри» унвони берилди.
Биҳарнинг Ғарбий Чампаран туманидаги Валмики йўлбарслар қўриқхонасида яшаган катта мушук сўнгги бир неча ҳафта ичида одамларни кетма-кет ўлдиришда айбланган. Бир ой давомида эса тўққиз кишининг нобуд бўлгани яқин атрофдаги қишлоқларда ваҳималарни юзага келтирди.
Расмий равишда Т-104 номи билан танилган уч ёшли Бенгал йўлбарси овини 200 га яқин полиция ва туман амалдорлари, жумладан, ёввойи ҳайвонларни қидириш учун филлар устида патруллик қилган зобитлар томонидан олиб борилди.
Жума куни Сигади қишлоғидан 36 ёшли Санжай Махто ва 12 ёшли Багади Кумари ўлдирилганидан сўнг қидирув ишлари кучайтирилган. Бироқ шанба куни эрталаб йўлбарс отиб ўлдирилишидан бир неча соат олдин яна икки кишинининг ҳаётига нуқта қўйишга улгурган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!