Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни қанчага ошаётгани маълум қилинди. Бу бўйича Статистика қўмитаси ахборот хизмати маълумот берди.
Давлат статистика қўмитаси берган маълумотларга кўра, 2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси сони 35,8 миллион кишини ташкил этмоқда.
Қайд этилишича, мамлакат аҳолиси йил бошидан буён ҳар ойда ўртача 61,1 минг кишига кўпайган. 2022 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 2 минг кишига кўпаймоқда.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон доимий аҳоли сони бўйича МДҲда учинчи ўринда, туғилиш бўйича эса биринчи ўринда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!