Jahon, Yangiliklar

Apple’нинг VR гарнитураси янги тмкониятлар тақдим этмоқда

Apple’нинг VR гарнитураси янги тмкониятлар тақдим этмоқда

Apple томонидан ишлаб чиқилаётган навбатдаги VR гарнитураси ёрдамида одамларнинг кўзларини сканерлаш мумкин бўлади.

Бу орқали наушникдан ким фойдаланганини текшириш мумкин. Шунингдек, бу профиллар ўртасида маълумот алмашиш имконини беради ва тўловларни фақат маълум бир ҳисоб эгаси томонидан амалга оширилишини таъминлайди.

Шундай қилиб, у TouchID бармоқ изи сенсори ва FaceID юзни таниш воситалари Apple қурилмаларига ўрнатилган биометрик технологияга ўхшаш тарзда ишлайди.

The Information нашридаги янги ҳисоботга кўра, технология кимдир VR гарнитурани таққанда ишга тушади. Кейин у фойдаланувчини тўғри ҳисоб қайдномасига киритиши мумкин. Бу кимдир қўлини Apple’s Mac компьютерларидан бирининг бармоқ изи сенсорига қўйганида содир бўлади.

Шунингдек, ушбу гарнитура ёрдамида фойдаланувчилар тизимга кирмасдан янги иловани сотиб олишлари мумкин бўлади.