Jahon, Yangiliklar

22 давлат учувчисиз «жаллод»ларни сотиб олишга ошиқмоқда

22 давлат учувчисиз «жаллод»ларни сотиб олишга ошиқмоқда

22 давлат Эронда ишлаб чиқарилган дронларни сотиб олишни сўраган. Бу ҳақда сешанба куни Ислом инқилоби олий раҳбарининг ёрдамчиси ва олий маслаҳатчиси генерал Яҳё Сафавий маълум қилди.

Маслаҳатчи Ислом инқилоби ғалабасидан сўнг Эроннинг турли соҳаларда эришган ютуқлари, хусусан, қуролли кучларда илм-фан ва технологиядан фойдаланиши ҳақида гапирди. Унинг фикрича, бу қуролли кучлар томонидан ушлаб турувчи куч ва учувчисиз самолётларга талаб ортганидан ҳам кўриниб турибди.

Генерал Сафавий Ироқнинг қуруқликдаги қўшинлари қўмондонлари ва жангчилари Қурдистонда жойлашган қуролли аксил инқилобий гуруҳлар ҳамда террорчилар қўмондонлик пунктлари позициясига қарши самарали амалиётлар ўтказганини таъкидлади. Ироқнинг мамлакат шимолида террорчиларга қарши олиб бораётган амалиётига ишора қилар экан, унда дрон ёрдамида бевосита жонли равишда ушбу операциялар ҳудудини кузатиб борганига урғу берди.