Ўз жигарбандини 150 та купюрага алмашмоқчи бўлган шахс ЖКнинг тегишли моддалари 5 (беш) йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Судланувчи О.У. одам савдоси, яъни ўзига қарам бўлган, ожиз аҳволдаги ва ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсни сотиш жиноятини содир этган.
Маълум бўлишича, У.Олимова ўзининг 2021 йил 3 июнь куни туғилган, ўн саккиз ёшга тўлмаган фарзанди О.Ш.ни фуқаро Рахматуллаева Г.га 15.000 АҚШ долларига сотишга келишади. 2022 йил 7 июнь куни Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси ва ДХХ Сирдарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Гулистон шаҳар 4-мавзеда жойлашган «Гуллар» номли савдо дўкони ёнида судланувчи Болани унга топшириб, 15.000 АҚШ доллари миқдордаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Судланувчи О.У. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!