Сомалида содир бўлган икки портлашда 8 киши ҳалок бўлди.
Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, биринчи портлаш полиция назорат пунктида, иккинчиси эса Жажаб туманидаги маъмурият биноси ёнида содир бўлган.
Портлашлар оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 5 киши яраланди. Ҳалок бўлганлар ва ярадорларнинг барчаси тинч аҳоли вакиллари эди.
Ҳодисалар юзасидан расмийлар ҳозирча изоҳ бермаган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!