Кападокияда ҳаво шарининг жуда тез қўниши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 3 киши жароҳатланди.
Сешанба куни Туркиянинг Кападокиясида ҳаво шарининг қулаши оқибатида икки нафар испаниялик сайёҳ ҳалок бўлди, уч нафари жароҳат олди. Бу ҳақда хорижликлар орасида машҳур курорт жойлашган Невшеҳир вилояти маъмурияти маълум қилди.
Расмий маълумотларга кўра, сайёҳлар Кавак шаҳри яқинидаги Zelve Ören Yeri харобаларидан осмонга кўтарилган. Ҳодиса ҳаво шари пастга тушаётган вақтда содир бўлган. Кутилмаган кўтарилган кучли шамол туфайли қўнишда муаммога дуч гкелган ва «қаттиқ қўниши»га тўғри келган. Хабарда айтилишича, ҳаво шарлари саватидан тушиб кетган икки сайёҳ вафот этган, уч нафари касалхонага ётқизилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!