Озарбайжон билан ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида ҳамкорлик қилинади.
«Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–399-сон, 18.10.2022 й.) қабул қилинди
– Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Озарбайжон Республикаси Ҳукуматлари ўртасида ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди.
– Мазкур Битим 2022 йил 21 июнь куни Тошкент шаҳрида имзоланган.
– Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланди.
– Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!