Қашқадарёда ер талон-торож қилиниши билан боғлиқ жиноят фош этилди.
Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан ўтказилган текширишда, фуқаро Б.Ж. Кўкдала тумани ҳудудидаги “Х.Ф” фермер хўжалигига ажратилган жами 44 гектар лалми қишлоқ хўжалиги ер майдонининг 11 гектар қисмини 30 нафар фуқароларга уй-жой қуриш учун сотиб юбориб, қонун талабларини қўпол равишда бузган ҳолда, экин ер майдонига 687,7 млн. сўм миқдорда зарар етказганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Б.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!