Франциянинг жануби-ғарбий қисмида бу кузда об-ҳаво кўпроқ ёз мавсумининг ҳароратини эслатади. Одамлар қуёш тафти ва денгиздан завқланиб дам оляпти. Мутахассислар ҳафта охирида ҳарорат 30 даражагача кўтарилишини башорат қилмоқда. Маҳаллий аҳоли кузнинг бундай мўътадил келганидан, айниқса, иситиш тизимини ёқишнинг ҳожати йўқлигидан хурсанд, лекин улар нимадир нотўғри кетаётганини ҳам инкор этмаяпти.
Тулуза аҳолиси сайёра хавф остида, деган хавотирда. Чунки бу мавсумда у ерда аллақачон совуқ тушиши керак эди. Тулузадаги Гаронна дарёсидаги ороллар одатда сув билан қопланган бўларди. Ҳозир эса уларни бемалол кўриш мумкин.
Бордода ҳам иссиқ ҳаво. Одамлар бундай ноодатий кузнинг сабабларидан ташвишда.
Синоптикларнинг фикрича, бу йил кузда ҳароратнинг юқори бўлишига Африка шимоли-ғарбий қисмидан келаётган илиқ ҳаво массалари сабаб бўлган. Кузги жазирама Ғарбий Европани бутун Буюк Британиягача қамраб олиши кутилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!