O‘zbekiston, Yangiliklar

500 минг хонадонга 10 тупдан кўчат берилади

500 минг хонадонга 10 тупдан кўчат берилади

Бугундан кўчат экиш бўйича расман долзарб 40 кунлик бошланди. 20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш ишлари давом этади.

Юртимизда ўтказилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида бу йил якунигача 75 миллион дона, келгуси йил баҳор ойларида яна 125 миллион дона мевали ва манзарали кўчатлар экиш вазифаси қўйилди.

Жойларда вилоят ҳокимлари куз мавсуми тугагунча кам таъминланган 500 минг хонадонга 10 тупдан мевали дарахтлар кўчатини бепул тарқатади.

Бу ҳақида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 11 октябрь куни маҳаллаларни обод қилиш ва аҳолини ўйлантираётган масалаларни ҳал этиш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида алоҳида таъкидлади ҳамда топшириқлар берди.

Муҳими, аввалги тажрибадан келиб чиқиб, мавсумни чинакамига самарали ўтказишда. Кўзбўямачиликлар, қуриб қолган дарахтлар, ҳисобот учун экилган кўчатлар билан бировни эмас ўзимизни алдаймиз холос. Демак, муҳим 40 кунда виждонимиз билан ҳаракат қилиш орқали келажак олдидаги бурчимизни бажарган бўламиз.