Буюк Британия ички ишлар вазири Суэлла Браверман Бош вазир Лиз Трасс бошчилигидаги ҳукуматнинг иқтисодий сиёсати, хусусан, даромад солиғини камайтириш бўйича кескин ўзгаришларга рози бўлмагани учун истеъфога чиқди. Бир муддат олдин Транспорт вазири бўлган Грант Шэппс Ички ишлар вазирлигининг раҳбари этиб тайинланди.
ИИВ раҳбарининг истеъфога чиқиши амалдаги ҳукумат таркибидаги иккинчи марта такрорланяпти. Ҳукуматни биринчи бўлиб Молия вазири – Молия канцлери – Квази Квартенг ташлаб кетган эди. Тори ҳукумати раҳбарияти биринчи навбатда, лейбористлар мухолифатининг қаттиқ танқидига учрамоқда. Унинг раҳбари Сайрус Стармер Британия парламенти Жамоатлар палатаси йиғилишида 45% солиқ имтиёзлари бекор қилинганини таъкидлаган. Хусусан, корпоратив солиқ имтиёзлари тўлалигича, солиқ имтиёзлари эса 20% қисқартирилди. Икки йиллик энергия нархини музлатиш бекор қилинди ва солиқсиз харидлар ҳам олиб ташланди.
Лиз Трасс бунга жавобан, «Мен жангчиман, қўрқоқ эмасман», деб таъкидлади. Ҳукумат етакчиси иқтисодий барқарорликни таъминлаш ҳамда миллий манфаатлар учун ҳаракат қилаётганини қайд этган.
Аммо Бош вазир танқидчиларининг айтишича, у эълон қилган сиёсат унинг шахсий қарори бўлган. Ҳатто Трасснинг баъзи тарафдорлари унинг амалдаги мавқеини хавфли, деб ҳисоблаяпти.
Ўтган ҳафта ҳукумат раҳбари молиялаштирилмаган солиқларни қисқартириш пакетини қайта кўриб чиқишни бошлади. Бу эса қарз олиш харажатларини оширишга олиб келди. Натижада Англия банки фунт стерлинг ва давлат облигациялари нархининг пасайгани сабабли вазиятга аралашишга мажбур бўлди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!