Бу ҳақидаги расмий маълумотни Қашқадаре вилояти ИИБ матбуот хизмат хабар қилди.
Қарши шаҳар прокуратураси томонидан Қарши шаҳар халқ таълими бўлими мансабдор шахслари томонидан жуда кўп миқдордаги бюджет маблағлари талон-торож қилинганлик ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов ҳаракатлари давомида Қарши шаҳар халқ таълими бўлими мудири ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган бўлиб, ҳозирда етказилган моддий зарар қопланганлиги ва қонунчиликда кўрсатилган бошқа ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, гаров эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тергов ҳаракатлари давомида тарафларнинг барча важлари тўлиқ ва холисона кўриб чиқилиб, натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Тергов ҳаракатларининг бориши назоратга олинган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!