Jahon, Yangiliklar

«Худо дарвозаси»да 2700 ёшдаги расмлар топилди

«Худо дарвозаси»да 2700 ёшдаги расмлар топилди

Ироқнинг Мосул шаҳрида археологлар қарийб 2700 йил аввалги даврга оид ноодатий қоятош расмларини топдилар.

Қоятошдаги чизмалар «Худо дарвозаси» номи билан машҳур бўлган Машканинг қадимий дарвозалари меъморий ёдгорлигини тиклаш пайтида топилган. Маълум бўлишича, уларни 2016 йилда «Ислом давлати» террорчилик гуруҳи бульдозер билан вайрон қилишга уринган.

Саккизта мармар чизмада қадимий Найнаво шаҳрида Оссурия шоҳлари ҳукмронлиги давридаги ҳарбий манзаралар тасвирланган.