O‘zbekiston, Yangiliklar

Пул эвазига ишқий муносабат «шантаж» билан якунига етди

Пул эвазига ишқий муносабат «шантаж» билан якунига етди

Фотосуратларни тарқатиш билан таҳдид қилиб, эркакдан пул ундирмоқчи бўлган аёлнинг режаси иш бермади. У 5 миллион сўмни олаётганда далилий ашёлар билан ушланди.

Жиззах шаҳар ИИБга кўра, 40 ёшида ҳам тўғри қарор бера олмаган Шароф Рашидов туманида яшовчи эркак бир аёлнинг тузоғига тушади. Яъни, жорий йилнинг апрель ойида у Ғаллаорол туманида рўйхатда туриб, Зафаробод туманида яшовчи аёл билан танишади. Июль ойига қадар у билан маълум маблағ эвазига кўнгилхушлик қилиб келган. Орадан вақт ўтиб, ўртадаги алоқа узилади. Аммо аёл яна бир неча маротаба учрашиб, кўнгилхушлик қилишни таклиф этган. Рад жавобини олгач, 2 нафар фарзанднинг онаси йигитнинг ижтимоий тармоқ саҳифасидаги шахсий ва оилавий фотосуратларини юклаб, уларни монтаж қилади. Мазкур суратларни эса ижтимоий тармоқларда тарқатиш билан қўрқитиб, 5 миллион сўм миқдорида пул талаб қилган.

Йигитнинг бу ҳақдаги мурожаати асосида ички ишлар органлари ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Хусусан, аёл ариза муаллифидан талаб қилинган 5 миллион сўм пулларни олаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган.