O‘zbekiston, Yangiliklar

12 минг тонна «саёҳатчи» ўзбек анорлари хориж бозорларида

12 минг тонна «саёҳатчи» ўзбек анорлари хориж бозорларида

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида хорижий давлатларга қиймати 12,5 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 12 минг тоннадан ортиқ анор экспорт қилган.

Анор экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,7 минг тоннага ошган.

Ўзбекистон 2022 йилнинг 9 ойида энг кўп анор экспорт қилган давлатлар:

– Россия – 7,2 минг тонна

– Қозоғистон – 3,2 минг тонна

– Қирғиз Р. – 731 тонна

– Тожикистон – 560 тонна

Фарғона вилояти 3,9 тонна экспортни амалга ошириб, 9 ойда хорижга энг кўп анор экспорт қилган ҳудудларнинг биринчи ўринини  банд қилган. Кейинги ўринларда эса Наманган вилояти – 1,5, Тошкент вилояти – 1,4 ҳамда Қашқадарё вилояти – 1,3 минг тонна билан эгаллаган.