Чадда ҳукуматга қарши намойишлар чоғида камида 60 киши ҳалок бўлди, 300 дан ортиқ одам яраланди. Хавфсизлик кучлари намойишчиларга қарата ўт очишга мажбур бўлди. Кўчаларга чиққан халқ ҳокимиятнинг фуқаролик институтларини зудлик билан тиклашни талаб қилди.
Президент Идрисс Деби Итно вафоти муносабати билан ўтган йилнинг апрель ойида белгиланган ўтиш муддати пайшанба куни якунланди. Шундан сўнг ҳокимият собиқ раҳбарнинг ўғли, генерал-лейтенант Маҳамат Идрисс Деби Итно бошчилигидаги ҳарбий гуруҳга ўтди. Ҳокимият ва мухолифат ташаббуси билан чақирилган Чаднинг ярашув диологи 5 октабрь куни ўтиш даврини яна икки йилга узайтиришга қарор қилган эди. Шу боис Итно муваққат президент этиб тайинланди. Африка Иттифоқи ва БМТ эса зўравонликларни қораламоқда.
БМТ Бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжарик ҳукуматни бутун чадликларнинг хавфсизлиги ва инсон ҳуқуқлари, жумладан, тинчлик тарафдорлари ҳамда ассоциацияларнинг сўз эркинлигини таъминлашга даъват этилаётганини таъкидлади. Шунингдек, томонлар зўравонликдан тийилишга ва меъёридан ортиқ куч ишлатмасликка чақирилди. Мамлакатда тинчлик ҳамда барқарорликка эририш учун мулоқотга киришиш зарурлиги қайд этилди.
Бироқ расмийлар тақиқлаши ва огоҳлантиришига қарамай, минглаб одам мухолифат чақириғига жавоб берди ҳамда намойишларда қатнашди.
Расмийлар намойишчиларни тарқатиш учун куч ишлатмоқда. Пойтахт ва яна иккита шаҳар ҳокимияти комендантлик соати жорий қилди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!