Эрон Ислом Республикасининг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Амир-Саид Иравони ташкилот Бош котиби Антониу Гутерришга мактуб йўллади. Унда БМТнинг 2231-резолюцияни Украинадаги урушда қўлланилишига ва Эронга қарши сохта айбловларга йўл қўймасликка чақирган.
Иравони Украинанинг БМТ томонидан уриб туширилган учувчисиз қурилмаларнинг айрим қисмларини текшириш ва уларни Эрон ядровий келишувига оид 2231-сонли резолюция ижроси билан боғлаш учун экспертларнинг мамлакатга ташриф буюриш таклифини «ҳақорат», деб баҳолади.
Эрон дронларининг Украинадаги урушдаги иштироки билан боғлиқ айбловлардан сўнг БМТ Бош котиби ва Хавфсизлик Кенгаши раисига бу даъволарнинг барчаси асоссизлиги ҳақида далиллар тақдим этилди.
Шунингдек, мактубда Украина Эроннинг урушдаги бетараф позициясини инкор этиб, сохта маълумотларга таянган ҳолда ёлғон баёнотлар ва исботланмаган позицияни илгари суришда давом этаётганига нисбатан таассуф билдирилган.
Унинг қўшимча қилишича, Украина Эронга қарши 2231-резолюция билан боғланган айбловлар қўйиш орқали сиёсий мақсадларни кўзламоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!